Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ассанж АҚШ сайловларидаги асл ғолиб ким бўлишини маълум қилди
09-11-2016 09:06 0 1470 Рейтинг1 Чоп этиш

Ассанж АҚШ сайловларидаги асл ғолиб ким бўлишини маълум қилди

Ассанж АҚШ сайловларидаги асл ғолиб ким бўлишини маълум қилди

© AFP 2016/ Steffi Loos
Аввал хабар қилганимиздек, саноқли соатлардан сўнг, дунёнинг йирик давлатларидан бири АҚШнинг келгуси тўрт йилдаги сиёсатини белгиловчи умумхалқ сайловлари якунланади. Шу муносабат билан, WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж ҳам сайловлар борасида фикрини билдирди.

Унинг айтишича, АҚШдаги президентлик сайлови натижалари қандай бўлишидан қатъиназар ғолиб Америка халқи бўлади. "2016 йилги АҚШ президентлиги сайлови натижаси қандай бўлишидан қатъиназар Америка жамоатчилиги ғалаба қозонади.

У бизнинг меҳнатимиз орқали кўп нарсани билиб олди", — дейилади Ассанж баёнотида. У, шунингдек, Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби раҳбари Жон Подеста шахсий мактубларининг эълон қилиниши "сайлов натижаларига таъсир этиш истаги" билан изоҳланмаслигини айтган. "Республикачилар ва демократлар номзодлари ҳам фош қилувчиларга нисбатан ўзларининг норозиликларини бирдек кўрсатишди", — деган Ассанж.Дунёга машҳур яна бир фош қилувчи, Америка разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, ўз навбатида, барчани овоз беришда иштирок этишга чақирган.
"Бугун сиз эртанги кунни қурасиз", — деб ёзган Сноуден Twitter саҳифасидаги микроблогида.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар