Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Болгарияда биринчи тур президент сайлови ва референдум бўлиб ўтди
07-11-2016 13:33 0 597 Рейтинг1 Чоп этиш

Болгарияда биринчи тур президент сайлови ва референдум бўлиб ўтди

Болгарияда биринчи тур президент сайлови ва референдум бўлиб ўтди


Якшанба куни Болгарияда президент ва вице-президент сайловининг биринчи тури бўлиб ўтди. Аввалдан кутилганидек, овоз бериш якунига кўра, мамлакат бешинчи президентининг номи фақатгина 7 кундан сўнг бўлиб ўтадиган иккинчи тур сайловдан сўнг маълум бўладиган бўлди.

Сайловнинг иккинчи турига Болгариянинг ҳукумрон ГЕРБ партиясидан номзод, парламент спикери Цецка Цачева ва ташаббускор қўмитадан илгари сурилган номзод, социалистлар партияси “БСП” раҳбари, генерал Румен Радев ўтган.

Президент сайлови билан бирга шу куни миллий референдум ҳам бўлиб ўтган. Референдумда сайловчиларнинг 49% иштирок этган ва мамлакат фуқаролари ҳукумат томонидан таклиф этилган барча таклифларни қўллаб-қувватлаган.

Қарийб 79% сайловчилар депутатларни мажоритар сайлов тизими орқали икки турда сайлашни маъқуллаган. 70% сайловчи эса сайлов ва референдумларда мажбурий овоз бериш лозимлигини қўллаб-қувватлаган. 80% сайловчи сўнгги парламент сайловларида олган ҳар бир овоз учун сиёсий партия ва коалицияга 1 лев миқдорида давлат субсидияси ажратилишини маъқуллаб овоз берган.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар