Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Трамп: Мен президент бўлсам, АҚШ бошқа давлатлардаги тузумларни ағдаришни бас қилади
04-11-2016 14:44 0 833 Рейтинг1 Чоп этиш

Трамп: Мен президент бўлсам, АҚШ бошқа давлатлардаги тузумларни ағдаришни бас қилади

Трамп: Мен президент бўлсам, АҚШ бошқа давлатлардаги тузумларни ағдаришни бас қилади

Фото: AFP
АҚШ президентлиги учун сайловда Республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп ваъда бердики, агар у президентликка сайланадиган бўлса, Қўшма штатлар бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишни ҳамда режимларни ағдариш билан шуғулланишни бас қилади."Биз фақатгина АҚШ хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлгандагина ҳарбий кучлардан фойдаланамиз.

Биз ўз чегараларимиздан ташқарида демократия қуриш билан шуғулланишни тўхтатамиз ва бошқа давлатлардаги тузумларни бошқа ағдармаймиз. Биз ўзимиз ҳақли бўлмаган ишларни қилмаймиз", деган у Сельмада (Шимолий Каролина) ўз тарафдорлари билан учрашув вақтида.

АҚШ президентлиги учун сайлов 8 ноябрь куни ўтказилади.Маълумот учун, The Washington Post (Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлайди) ва ABC News (ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламайди)нинг биргаликдаги сўрови 1 ноябрь куни, АҚШдаги президент сайловига роппа-роса бир ҳафта қолганида Дональд Трамп АҚШнинг собиқ давлат котиби Клинтонни бир фоизга ортда қолдираётганини кўрсатди. Трамп 2016 йил майидан бери биринчи марта пешқадамликни қўлга олди, бу ҳодиса Клинтоннинг ёзишмаларини текшириш қайта бошлангани, шунингдек, ФҚБ миллиардер-номзоднинг Кремль билан алоқалари ҳақида ҳеч қандай далил топа олмагани ҳақидаги хабарлар ортидан юз берди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар