Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қирғизистон бош вазири: ШҲТ 15 йил ичида дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди
04-11-2016 09:57 0 590 Рейтинг1 Чоп этиш

Қирғизистон бош вазири: ШҲТ 15 йил ичида дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди

Қирғизистон бош вазири: ШҲТ 15 йил ичида дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди

Фото: RIA

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 15 йил ичида дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди ва жаҳон ҳамжамияти томонидан қатта қизиқиш мавжуд бўлган халқаро тузилмага айланди, деб айтди Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Сооронбой Жээнбеков ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгашининг 15-йиғилишига якун ясаб.Эслатиб ўтамиз, 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. 2015 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёни бошланган. Арманистон, Озарбойжон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ташкилотнинг ҳамкорлари ҳисобланади."Бу қисқа давр ичида ШҲТ дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди.

Ташкилотга бир қатор давлатларнинг ҳамкор сифатида қабул қилиниши, кузатувчи давлатлар сонининг ошиши ҳамда Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилиниши жараёни бошланиши унинг географик харитасини анча кенгайтиради", деб қайд қилди Жээнбеков.Жээнбековнинг айтишича, ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши доирасида "ташкилот тарихида биринчи бор қабул қилинаётган" бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Жээнбековнинг таъкидлашича, ШҲТ йўлларини ривожлантириш дастури транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва транспорт, логистика ва коммуникация соҳасида ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

"Денгизга чиқишга эга бўлмаган Қирғизистон учун халқаро автомобиль ташувлари учун қулай шароитларнинг яратилиши жуда долзарб масаладир", деб таъкидлаб ўтди Жээнбеков.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар