Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БМТ Бош Ассамблеяси БМТ бош котибини сайлайди
13-10-2016 13:36 0 676 Рейтинг1 Чоп этиш

БМТ Бош Ассамблеяси БМТ бош котибини сайлайди

БМТ Бош Ассамблеяси БМТ бош котибини сайлайди


БМТ Бош Ассамблеяси 13 октябрь куни Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни ташкилотнинг тўққизинчи бош котиби лавозимига сайлаш масаласини кўриб чиқади. Мажлисда португалиялик сиёсатчини БМТ бош котиблигига сайлаш тўғрисидаги резолюция муҳокама этилиб, қабул этилиши кутилмоқда. У 2017 йил январидан 2021 йил декабригача мазкур вазифани адо этади. Гутерриш 2015 йилгача БМТ қочоқлар масалалари бўйича бош комиссари вазифасини бажарган.

Унинг номзоди тасдиқланиши учун БМТ аъзоларининг учдан икки қисми Гутерришни ёқлаб овоз бериши керак. Бош Ассамблея раҳбари аъзо мамлакатлар дипломатик ваколатхоналарига юборган мактубида резолюциянинг якдиллик билан қабул қилинишига умид билдирган. Шундан сўнг, келгуси 2 ярим ойда Гутерриш ўз жамоасини шакллантиради ва ўринбосарлар ва ёрдамчиларини аниқлаб олади.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

expo
Боглиш маколалар