Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Буюк Британия ЕИдан чиқиши натижасида 81 миллиард евро йўқотади
11-10-2016 11:47 0 631 Рейтинг1 Чоп этиш

Буюк Британия ЕИдан чиқиши натижасида 81 миллиард евро йўқотади

Буюк Британия ЕИдан чиқиши натижасида 81 миллиард евро йўқотади

Буюк Британия 2017 йил мартгача Евроиттифоқни расман тарк этиш жараёнини бошлайди.

Шу ҳафтада Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш масаласи муҳокама қилинади. Бу борада Британия ҳукумати томонидан тайёрланган иқтисодий ҳужжатлар ОАВ орқали чоп этилди.

Ҳужжатда келтирилишича, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиши натижасида мамлакат Ялпи ички маҳсулот ҳажми 9,5 фоизгача тушиб кетади. Умумий ҳисобда эса Британия 66 миллиард фунт стерлинг, яъни тахминан 81 миллиард евро миқдорда иқтисодий зарар кўради.

Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг тушиб кетиши мамлакат савдо соҳасининг 20 фоизга пасайиши билан боғлиқ. Худди шу кўрсаткичда Британия иқтисодиётига ажратиладиган чет эл инвестицияси миқдори ҳам тушиб кетиши тахмин қилинган.

Албатта, баъзи мутахассислар бу кўрсаткичлар қийматини “реалликдан узоқ” дея баҳолашмоқда. Сабаби Британия кейинчалик ҳам Евроиттифоқ мамлакатлари билан ўзаро савдо алоқаларини давом эттириш ниятида.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар