Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШ ва Буюк Британия октябрда Қирғизистонда теракт уюштирилиши хавфидан огоҳлантирди
10-10-2016 12:39 0 720 Рейтинг0 Чоп этиш

АҚШ ва Буюк Британия октябрда Қирғизистонда теракт уюштирилиши хавфидан огоҳлантирди

АҚШ ва Буюк Британия октябрда Қирғизистонда теракт уюштирилиши хавфидан огоҳлантирди

АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари ўз фуқароларини юзага келиши мумкин бўлган нохуш воқеадан ҳимояланиш учун расман огоҳлантириш берди.

АҚШ ва Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчихонаси вакиллари октябрь ойида мамлакатда ҳукумат ва чет эл элчиларига қарши террорчилик ҳаракати амалга оширилиши мумкинлиги борасида огоҳлантириш беришди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари ва дипломатик миссия вакилларига қарши октябрда уюштирилиши мўлжалланаётган террорчилик ҳаракати ҳақида хабар олдик. Британия фуқароларининг хавфсизлигига қарши аниқ маълумот бўлмаса-да, биз фуқароларимизга одамлар гавжум жойларга бормасликни, маҳаллий ҳукуматнинг хавфсизлик борасидаги чора-тадбирларига амал қилишни тавсия этамиз”, дейилади Буюк Британия элчихонасининг расмий сайтида.

Худди шундай хабар АҚШ элчихонаси сайтида ҳам пайдо бўлди. “Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси огоҳлантиришсиз ёпиб қўйилиши мумкин”, дейилади мазкур хабарда.

30 август куни босқинчи Бишкек шаҳридаги Хитой элчихонаси дарвозасидан зўравонлик билан бостириб кириб, элчихона ҳудудида катта қувватга портловчи воситани ҳаракатга келтирган. Ўшанда 3 киши оғир жароҳат олди, террорчи эса воқеа жойида ҳалок бўлганди. Мазкур воқеа юқоридаги огоҳлантиришга асос, деб келтирилган.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар