Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига раҳбар бўлди. Шу вақтда БМТнинг Бош котиби сайланади
03-10-2016 11:50 0 776 Рейтинг1 Чоп этиш

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига раҳбар бўлди. Шу вақтда БМТнинг Бош котиби сайланади

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига раҳбар бўлди. Шу вақтда БМТнинг Бош котиби сайланади

1 октябр кунидан бошлаб Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига раҳбарликни ўз зиммасига олди. Айни шу вақтда БМТнинг янги Бош котиби сайланади.

Новости из мира высоких технологий на HiTech24.News
Россия раҳбарлиги ойида жами 20 та йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, уларда асосан Судандаги Дарфур, Конго Демократик Республикаси, Мали, Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан масалалари ҳамда Яқин Шарқ, хусусан, Сурия, Ливан, Яман муаммолари муҳокама этилади. Яқин Шарқ масалалари бўйича муҳокамалар 19 октябрда бўлиб ўтади.

25 октябрда очиқ мулоқотлар доирасида БМТ Бош котибининг “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” номли доклади кўриб чиқилади.

Россия томони учун марказий тадбирлардан бири 28 октябрда бўлиб ўтадиган БМТнинг Коллектив хавфсизлик келишуви ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги каби ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳақидаги мулоқотлар муҳим аҳамиятга эгалиги айтилмоқда.

Шунингдек, 5 октябрда БМТ Хавфсизлик Кенгашида БМТ Бош котиблиги учун овоз берилади. Янги овоз бериш тартибига кўра, эндиликда Хавфсизлик Кенгашининг доимий ва доимий бўлмаган аъзоларининг овоз бериш бюллетенлари ранггида ажралиб туради. Номзод кўпчилик овоз билан сайланади, агар доимий аъзо 5 давлатдан бири қарши бўлса сайланмаслиги қоида тариқасида келишилган.

Шундай қилиб Бош котиблик учун португалиялик Гутерришда имконият катта, ундан кейинги ўринда Сербиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Вук Еремич, учинчи ўринда Словакия ТИВ раҳбари Мирослав Лайчак бормоқда. Шу билан бирга курашда Болгария ҳукуматидан илгари сурилган еврокомиссар Кристалина Георгиева, ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова иштирок этади.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*