Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЮНИСЕФ Сурияга оид ачинарли статистик маълумотларни эълон қилди
29-09-2016 16:31 0 710 Рейтинг1 Чоп этиш

ЮНИСЕФ Сурияга оид ачинарли статистик маълумотларни эълон қилди

ЮНИСЕФ Сурияга оид ачинарли статистик маълумотларни эълон қилди

Ташкилот бир ҳафта ичида Сурияда нечта бола қурбон бўлгани билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилди.

БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти 28 сентябрь куни сўнгги ҳафта ичида террорчилик қурбонига айланган болалар статистикасини чоп этди.

Ташкилот маълумотларига кўра, 23 сентябрдан Суриянинг Алеппо шаҳри шарқида камида 96 нафар бола ҳаётдан кўз юмган. Яна 223та бола жароҳат олган. ЮНИСЕФ ижрочи директори ўринбосари Жастин Форсайтнинг сўзларига кўра, “Алеппо болалари жуда ваҳимали қопқон ичида қолишган. Улар чекаётган ғамни сўз билан ифодалаб бўлмайди”.

Ташкилот айни вақтда Алеппо шаҳри қўшимча тиббий ускуналар ва тиббиёт ходимларига муҳтож эканлигини қўшимча қилган. Айтиш керакки, Сурияда нотинч вазият, имкониятларнинг чекланганлиги ва етишмовчилик сабаб ўлим ҳолати анча ортган.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*