Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Клинтон ва Трамп: Ким кучлироқ?
26-09-2016 14:42 0 1210 Рейтинг1 Чоп этиш

Клинтон ва Трамп: Ким кучлироқ?

Клинтон ва Трамп: Ким кучлироқ?

АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон теледебатда иштирок этади.

Бугун, 26 сентябрь куни АҚШ президентлигига ўз номзодларини илгари сураётган икки партия – Демократлар ва Республикачилар ўртасида телемузокара бўлиб ўтади. Унда президентликка номзодлар – Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп ҳам қатнашади. Ушбу музокараларда икки партия вакиллари АҚШнинг сиёсий йўли, иқтисодий ривожланиши ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Нью-Йоркдаги Хофстра университетида бўладиган ушбу музокара 90 дақиқа давом этади.

Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон ўртасидаги баҳс энг юқори чўққисига чиқиб бораётган бир вақтда учинчи номзоднинг чиқишига деярли эътибор қаратилмаяпти. Бироқ айни пайтда уни сенсацион деб ҳисоблаш мумкин. Нью-Мексиконинг собиқ губернатори Гери Жонсонга 50та штат бўйлаб энг камида 7 фоиз овоз берилиши мумкин.

Аввалроқ, Жонсоннинг мустақил бозор иқтисодиётига кириб бориш ва Оқ уйнинг бошқа давлатлар ишларига аралашмаслиги борасида қилган маърузаси 1,1 фоиз овоз тўплаган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайлов жорий йилнинг 8 ноябрь куни ўтказилади.

“The New-York Times”нинг хабарига кўра, 41 фоиз сайловчи Трампни танламоқда, сайловчиларнинг 44 фоизи Клинтонни қўллаб-қувватламоқда.
Мухторбек Абдуллаев
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар