Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эрдўған Украинанинг Қримдаги даъволарини қўллаб-қувватлайди
21-09-2016 10:05 0 742 Рейтинг1 Чоп этиш

Эрдўған Украинанинг Қримдаги даъволарини қўллаб-қувватлайди

Эрдўған Украинанинг Қримдаги даъволарини қўллаб-қувватлайди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Пётр Порошенко билан ўтказган учрашувида Қрим масаласида Киевни қўллаб-қувватлаш масаласи ўзгармаслигини таъкидлаган.

Бу ҳақда, Украина давлат раҳбари сайти хабар қилмоқда. "Ражаб Тоййиб Эрдўған қайд этганидек, Туркия Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклашда Киевни, ҳам икки томонлама, ҳамда кўп томонлама жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этади", - дейилади хабарда. Порошенко матбуот-хизматида маълум қилишларича, "Россия билан алоқаларнинг тикланиши Туркиянинг бу масаладаги қараши ўзгаришига сабаб бўлмайди".Бундан ташқари, давлат раҳбарлари савдо ва инвестицияларга оид масалаларни ҳам муҳокама этган. "

Украина президенти Туркия компанияларини мамлакатдаги корхоналарни хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирган", - дея қўшимча қилган матбуот хизмати. Улар, шунингдек, яқин орада энергетика масаласи бўйича украин-турк ишчи гуруҳининг учрашувини ташкил этишга келишиб олишган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*