Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ОАВ Атамбаев ҳақида охирги маълумотларни тарқатди
20-09-2016 15:10 0 2149 Рейтинг1 Чоп этиш

ОАВ Атамбаев ҳақида охирги маълумотларни тарқатди

ОАВ Атамбаев ҳақида охирги маълумотларни тарқатди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Эгей соҳилидаги касалхоналардан бирига ётқизилган. Бу ҳақда Туркиядаги Sozcu газетаси хабар тарқатган.Манбанинг хабар қилишича, Қирғизистон президенти пухта тиббий кўрикдан ўтади ва бир оз муддат шифокорлар назоратида бўлади.

Бундан аввалроқ Алмазбек Атамбаев қисқа муддатли таътилга чиққани ва 1 октябрь куни ишга қайтиши хабар қилинганди.Қирғизистон президенти 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга йўл олганди. Самолёт Нью-Йоркка учиш давомида Туркиядаги Отатурк аэропортига қўнганида президент ўзини ёмон ҳис қилди ва кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилди.

Шундан сўнг уни хусусий самолёт орқали Эгей соҳилидаги шаҳарлардан бирига олиб кетишгани айтилган.Шу билан бир вақтда Haberler порталида ёзилишича, Атамбаев касалхонага ётқизилмаган ва Туркия ғарбидаги Чашма шаҳрида жойлашган Sheraton меҳмонхонасида қолган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*