Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қирғизистон Президенти юрагидаги муаммо сабабли Нью-Йорк сафарини бекор қилди
20-09-2016 10:05 0 588 Рейтинг1 Чоп этиш

Қирғизистон Президенти юрагидаги муаммо сабабли Нью-Йорк сафарини бекор қилди

Қирғизистон Президенти юрагидаги муаммо сабабли Нью-Йорк сафарини бекор қилди

Алмазбек Атамбаев.
Фото: president.kg

Алмазбек Атамбаев Бишкекдан Нью-Йоркка бориш йўлида ўзини нохуш ҳис этди.


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев юрагидаги муаммо сабабли Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок эта олмайди, дея хабар қилди Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати.

Бишкекдан Нью-Йоркка бориш йўлида Қирғизистон Республикаси делегацияси Отатурк номидаги аэропортга қўниб ўтишни режалаштирган эди. Алмазбек Атамбаев ўзида ҳолсизлик ҳис этгани сабабли шу ерда унга дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шифокорлар кўрикдан сўнг кўкрак соҳасида оғриқ ҳис этаётган давлат раҳбари зудлик билан чуқур тиббий кўрикдан ўтиш лозим, деган хулосага келди. Шифокорларнинг дастлабки ташҳисига кўра, Президентда юрак билан боғлиқ муаммолар аломатлари аниқланган.

Шу муносабат билан Алмазбек Атамбаев тиббий кўрикдан ўтиб, бир муддат шифокорлар назорати остида бўлади.

Президент БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун отланган Қирғизистон делегациясига ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев бошчилик қилиши тўғрисида қарор қабул қилди.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*