Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Обама Ҳиллари Клинтон ва Трампни қиёслади
19-09-2016 13:29 0 652 Рейтинг1 Чоп этиш

Обама Ҳиллари Клинтон ва Трампни қиёслади

Обама Ҳиллари Клинтон ва Трампни қиёслади


АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партиясидан мамлакат президентлиги учун номзод Ҳиллари Клинтонни унинг ақли, кучи ва қатъиятли фикри учун олқишлаган. Айни чоғда, Обама «бошқа номзод» — республикачи Дональд Трампни танқид қилган. Обаманинг фикрича, Трамп президент бўлишга нолойиқдир.

Бундан ташқари, у давлат раҳбари лавозимида турли хил мураккаб вазифаларни ҳал этиш учун ўз салоҳиятини ривожлантиришни хоҳламайди, деб хабар қилмоқда Associated Press.Қайд этилишича, Обама таниқли ресторатор Дэнни Мэйер томонидан уюштирилган хайрия кечки нонуштаси чоғида шундай фикрларни билдирган.

Хабарда айтилишича, маросимда қатнашган 65 нафар меҳмоннинг ҳар бири чипта учун 25 минг доллардан тўлаган. Кечадан тушган маблағлар Демократик партия миллий қўмитасига топширилади ва Клинтон сайловолди кампаниясига йўналтирилади.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*