Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркманистон раҳбари ҳукумат олдига президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш вазифасини қўйди
16-09-2016 14:47 0 1574 Рейтинг1 Чоп этиш

Туркманистон раҳбари ҳукумат олдига президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш вазифасини қўйди

Туркманистон раҳбари ҳукумат олдига президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш вазифасини қўйди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳукуматга президентлик сайловларига тайёргарлик кўра бошлашни буюрди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ маълум қилди.

Манбага кўра, давлат раҳбари Вазирлар маҳкамаси ва Давлат хавфсизлик кенгашининг ҳамкорликдаги мажлисида ҳукумат олдига ана шундай вазифа қўйган. "Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодиса кенг демократик ва муқобиллик асосда, бир неча номзодлар иштирокида юқори даражада ўтиши керак", - деди Бердимуҳаммедов.

Туркманистонда президентлик сайловлари охирги марта 2012 йилнинг февралида бўлиб ўтган. Ўшанда Гурбангули Бердимуҳаммедов иккинчи муддатга президент этиб сайланган эди. Туркманистон давлат раҳбарининг кейинги сайловлари 2017 йилнинг февралида бўлиб ўтиши керак. Бундан аввал Туркманистон парламенти Оқсоқоллар кенгаши мажлисида мамлакатнинг янги конституциясини қабул қилди, у президентлик ваколати муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш имконини беради.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*