Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдулазиз Камилов Бишкекда Тожикистон ва қирғизистонлик ҳамкасблари билан учрашди
16-09-2016 09:48 0 610 Рейтинг1 Чоп этиш

Абдулазиз Камилов Бишкекда Тожикистон ва қирғизистонлик ҳамкасблари билан учрашди

Абдулазиз Камилов Бишкекда Тожикистон ва қирғизистонлик ҳамкасблари билан учрашди

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Абдулазиз Камилов МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси ишида иштирок этиш доирасида Бишкек шаҳрида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ҳамда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бўлиб ўтган суҳбатларда икки томонлама муносабатларнинг, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*