Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Путин Обама билан қаерда ва қачон учрашиши айтилди
31-08-2016 10:22 0 783 Рейтинг1 Чоп этиш

Путин Обама билан қаерда ва қачон учрашиши айтилди


Путин Обама билан қаерда ва қачон учрашиши айтилди

Президентлар Барак Обама ва Владимир Путиннинг учрашуви ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берди.

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ давлат раҳбари Барак Обама G20 саммитида учрашади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 30 август куни хабар берди, дея РИА Новости ёзмоқда.

“Россия ва АҚШ президентлари G20 саммити доирасида учрашиши аниқ. Лекин уларнинг алоҳида учрашуви ҳақида давлат раҳбарларининг ўзлари қарор қабул қиладилар”, дейди Песков.

G20 саммити 4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Унда давлат раҳбарлари асосан “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини барпо этиш” мавзусини муҳокама қиладилар.

Маълумот учун, G20 (The Group of Twenty) дунёдаги энг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётга эга давлатларнинг клуби ҳисобланади. Унда дунёнинг 20та энг йирик иқтисодиётга эга давлати иштирок этади. Мазкур клуб 1999 йилда ташкил этилган. 2008 йилдан буён G20 саммитлари давлат раҳбарлари даражасида ҳам ўтказилиб келинади. Қуйидаги ҳавола орқали клубга аъзо давлатларни кўришингиз мумкин.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар