Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Суриядан Туркияга яна учта бомба келиб тушди. Бу сафар шаҳар марказига
23-08-2016 15:16 0 664 Рейтинг1 Чоп этиш

Суриядан Туркияга яна учта бомба келиб тушди. Бу сафар шаҳар марказига

Суриядан Туркияга яна учта бомба келиб тушди. Бу сафар шаҳар марказига

Суриянинг шимолидан амалга оширилаётган ҳужумни ИШИД террористик ташкилоти қилаётган бўлиши мумкин. Чунки, мазкур ҳудуд террорчилар назорати остида жойлашган.

Аввалроқ, бугун, 23 август куни Туркиянинг Ғозиантеп вилоятига Сурия томонидан икки бомба келиб тушгани ва бомбалардан бири масжид ҳудудига тушгани ҳақида хабар берган эдик. Натижада ҳеч ким жароҳатланмаганди.

Орадан бир оз вақт ўтиб, Суриянинг шимолидан Туркиянинг жануби-шарқидаги Килис шаҳрига учта бомба келиб тушди. Бунга жавобан Туркия артиллерияси ҳам Сурия ҳудуди томон ўт очган. Бу ҳақда “CNN Turk” хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, бомбалар отилган ҳудуд ИШИД террорчи ташкилоти назорати остида жойлашган. Бомба Килис шаҳри марказида портлаган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ва полиция етиб келган. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаяпти. Маҳаллий ҳокимият аҳолини уйдан чиқмасликка чақирмоқда.

“Dailysabah” наширининг ёзишича, аввалроқ, Ғозиантеп вилоятига тушган иккита бомбага жавобан Туркия артиллерияси қирқ марта Сурия ҳудудига ўт очди.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар