Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркияда минглаб полиция ходимлари ишдан бўшатилди
17-08-2016 13:40 0 634 Рейтинг1 Чоп этиш

Туркияда минглаб полиция ходимлари ишдан бўшатилди

Туркияда минглаб полиция ходимлари ишдан бўшатилди

Туркияда президентга янги ваколатлар берилмоқда. Исёнга алоқадорликда шубҳа қилинаётган ҳарбийлар ва полиция ходимлари ишдан бўшатилмоқда.

Туркия ҳукумати фавқулодда ҳолат юзасидан иккита қарор чиқарди. Уларда ФЕТОга алоқадор полиция ходимларини ёппасига ишдан бўшатиш ва мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга янги ваколатлар бериш кўзда тутилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Янги қарорларга кўра, Туркияда икки минг полиция офицери ва юзлаб ҳарбийлар ишдан бўшатилади. Улар давлатга қарши исёнга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, ҳукумат телекоммуникацион компанияларни ёпиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 15 июлда Туркияда бўлган давлатга қарши исён натижасида 242 киши ҳалок бўлди, 2000 минг дан ортиқ одам жароҳатланди. Давлат тўнтаришига ҳаракатда гумон қилинган 30 мингдан ортиқ одам қўлга олинди. Ўн минглаб одамлар ишдан бўшатилди. Ҳукумат исёнда ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти) раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб келмоқда. Гулен айни дамда АҚШда истиқомат қилади.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*