Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хитой илк бор инновациялар бўйича дунёнинг 25 давлати рўйхатига кирди
16-08-2016 12:57 0 762 Рейтинг2 Чоп этиш

Хитой илк бор инновациялар бўйича дунёнинг 25 давлати рўйхатига кирди

Хитой илк бор инновациялар бўйича дунёнинг 25 давлати рўйхатига кирди


Швейцария, Швеция, Буюк Британия, АҚШ, Финляндия ва Сингапур инновациялар соҳасида жаҳон етакчилари бўлиб қолмоқда.

Швейцария, Швеция, Буюк Британия, АҚШ, Финляндия ва Сингапур давлатлари инновациялар соҳасида жаҳон етакчилигини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) шафелиги остида тайёрланган «Глобал инновация индекси 2016» ҳисоботида сўз боради, дейилади БМТ Янгиликлар маркази хабарида.

Жорий йилда энг юқори рейтингга эга 25 давлат гуруҳидан Хитой ҳам жой олди. Хитой Глобал инновация индексини ўзгаришсиз бошқариб келаётган энг ривожланган давлатлар гуруҳидан ўрин олган биринчи ўртача даромадли давлатга айланди. Россия мазкур рўйхатда 43-, Украина -56-, Арманистон -60-, Грузия -64-, Қозоғистон -75-, Беларусь -79- ва Озарбайжон -85- ўринни эгаллади.

«Инновацияларга қилинган инвестициялар узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш суръатини оширишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади», — деди ЖИМТ бош директори Фрэнсис Гарри.

Глобал инновация индекси рейтингига киритилган 25 давлатнинг 15 таси Европада жойлашган. Швейцария олтинчи йилдан буён мазкур рўйхати етакчилигини ўзида сақлаб келмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса Швеция ва Буюк Британия банд этган.

Марказий ва Жанубий Осия давлатларига эса рейтингда фақатгина 66- ўринни эгаллаб турган Ҳиндистонга насиб этди. Ундан кейинги поғонада Қозоғистон қайд этилган.

128 мамлакат киритилган ҳисоботда (Ўзбекистон рейтингдан жой олмаган) 84 кўрсаткич бўйича вазиятга баҳо берилган. Бунда нафақат инновацион салоҳият, балки аниқ натижалар ҳам баҳоланади.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*