Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия ва Туркия етакчилари ҳамкорликни қайта йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олди
11-08-2016 09:59 0 614 Рейтинг1 Чоп этиш

Россия ва Туркия етакчилари ҳамкорликни қайта йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олди

Россия ва Туркия етакчилари ҳамкорликни қайта йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олди


Владимир Путин ва Ражаб Тойип Эрдоған Санкт-Петербургда учрашди.

РИА Новости — 9 август куни Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда Туркия раҳбари Ражаб Тойип Эрдоған билан учрашди. Бу 2015 йил ноябрида турк қирувчиси томонидан русларнинг Су-24 бомбардимончиси уриб туширилганидан сўнг ўзаро муносабатларда вужудга келган чуқур инқироздан кейинги биринчи шахсий музокаралар ҳисобланади.

Учрашувлар якуни бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида Путин Россия турк компанияларига нисбатан қўлланилган махсус иқтисодий чоралар ва чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашини маълум қилди.

Россия президенти Анқара «Аккуя» ва «Турк оқими» лойиҳалари (биринчи турк атом электростанцияси ва Қора денгиз орқали газ қувури қурилиши)ни қайта тиклаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганини таъкидлаб ўтди.

Путин, шунингдек, икки мамлакат муносабатлари кун тартибида россиялик сайёҳларнинг Туркияга қайтирилиши масаласи ҳам борлигини қайд этиб ўтди.

Туркия президенти музокараларни сермазмун деб атаб, икки мамлакат муносабатлари ҳозирда «ҳар қачонгидан барқарор» эканини таъкидлаб ўтди.

«Минтақада сиёсий нуқтаи назардан биз ва сиздан жуда кўп нарсалар кутилмоқда. Ишонаманки, сиз билан ҳамкорлигимиз минтақадаги кўплаб муаммоларни ҳал этишда катта ҳисса қўшади», — деди Эрдоған.

Икки мамлакатнинг умумий мақсадларидан бири Сурия инқирозини ҳал этиш экани таъкидлаб ўтилди.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар