Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ FT: Жаҳон демократияси инқирозни бошдан кечирмоқда
09-08-2016 14:20 0 656 Рейтинг1 Чоп этиш

FT: Жаҳон демократияси инқирозни бошдан кечирмоқда


Бутун дунё демократияси турғунлик даврини яшамоқда, деб ёзади Британиянинг Financial Times газетаси.Мақолада қайд этилишича, баъзан бир ёки иккита ҳодиса жаҳондаги сиёсий кайфиятни белгилайдиган бўлиб қолган. Масалан, 1990-йили Нельсон Манделанинг жанубий Африка қамоқхонасидан озод этилиши Берлин девори қулашидан атиги 3 ой ўтар-ўтмас содир бўлди.

FT: Жаҳон демократияси инқирозни бошдан кечирмоқда


Бироқ, ушбу икки воқелик бутун дунё демократлари ва либералларига қувват бағишлади. Нашрнинг афсус билан қайд этишича, бугунги кунда халқаро ҳамжамиятнинг кайфияти тушкунликка юз тутган бўлиб, демократия томон ён босмаяпти. Бунга, биринчи навбатда 2011-йили авж олган «араб баҳори» сабабдир. Кўплаб сиёсатчилар, эндиликда, жамиятни бевақт демократлаштиришнинг салбий оқибатлари хусусида фикр юритиб, айнан Яқин Шарқни мисол қилиб кўрсатишмоқда.

Демократия учун ёмон давр бошланганини статистик маълумотлар ҳам исботлайди. Freedom House таҳлилий институти маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликда бутун дунё бўйлаб сиёсий эркинликлар қисқариб бормоқда, чегараланмоқда. 2015-йили озодлик ва эркинликлар борасида жиддий тўсиқлар қўйилган давлатлар сони 72тага етгани ўн йилликнинг ўзига хос рекордидир.

Жаҳоннинг энг эрксиз ҳудуди ҳозирда Яқин Шарқ минтақаси бўлиб қолмоқда, деб ёзади FT. Бироқ, экспертларнинг фикрича, ҳуқуқ ва эркинликларнинг у ёки бу даражада бузилиши ҳамма ерда, Осиё, Россия, Европанинг қатор мамлакатлари, хусусан Польша ва Венгрия, ҳатто «эркин дунёнинг етакчиси ҳисобланган» АҚШда ҳам содир бўлмоқда. Жумладан, FT нашрига кўра, АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонмаган тақдирда ҳам, у аллақачон Америка демократияси нуфузи ва обрўсига путур етказиб бўлган. Шу билан бирга, газета бу борадаги ижобий силжишларни ҳам қайд этган. Масалан, Бирмада ярим асрдан бери илк маротаба фуқаролик бошқаруви ҳукмронлик қилмоқда.

Аҳоли сони бўйича дунёнинг тўртинчи мамлакати бўлган Индонезияда ҳам демократия мустаҳкам ўрнашиб олди. Нигерияда ўтган йили бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари мағлуб бўлди ва ҳокимиятни тинч йўл билан янги ворисига топширди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар