Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ FT: Ғарб Путин ва Эрдўғаннинг учрашувидан хавотирда
08-08-2016 15:06 0 779 Рейтинг1 Чоп этиш

FT: Ғарб Путин ва Эрдўғаннинг учрашувидан хавотирда

FT: Ғарб Путин ва Эрдўғаннинг учрашувидан хавотирда


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эртага 9-август куни, ҳарбий давлат тўнтаришига уринишдан кейинги илк хорижий сафарини амалга оширади. Бироқ, музокаралар НАТОдаги иттифоқчилар билан эмас, балки Россия президенти Владимир Путин билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтади, деб ёзмоқда Financial Times.

Айни вақтда, ғарб ва Россия ҳарбий исёндан фойдаланиб, мамлакатда тозалаш ишларини авж олдириб юборган Эрдўғанни диққат билан кузатмоқда. Шу боисдан ҳам, икки давлат етакчиларининг Санкт-Петербургдаги учрашуви кенг геосиёсий аҳамият касб этади. Москва ва Анқара бир қатор турли муаммолар, хусусан «Ғарбга дарс бериш илинжида» ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида умумий манфаатларини бирлаштирмоқда, дея фикр юритади нашр.

Бундан ташқари, Туркия амалга ошмай қолган давлат тўнтаришидан сўнг, Россиянинг сўзсиз қўллаб-қувватлашини олқишламоқда. Бу эса, Анқаранинг Вашингтонга нисбатан мунозарали муносабатига ойдинлик киритади. «Бизнинг АҚШ билан алоқаларимиз сўнгги 50 йилдаги энг мураккаб вазиятни бошидан кечирмоқда. Бу эса, сўзсиз Россия билан дўстлигимиз истиқболини жозибадор қилади», — деган Москвадаги номини ошкор қилмаган туркиялик дипломат нашрга берган интервьюсида. Бироқ, деб ёзади газета, турк сиёсатчилари АҚШ билан алоқаларига барҳам бериб, Россия билан иттифоқ тузиш ниятида эмасликларини таъкидлашади. Уларнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Анқара алоқалари бундан аввал, ҳозиргидан ҳам кўра жиддийроқ муаммоларга дуч келган. Туркиянинг 1974-йили Кипрга бостириб кириши, 2003-йили Ироққа амалга оширилган ҳужум чоғида Америка қўшинларига ўз ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаслиги, Саддам Ҳусайн бошқаруви даврида ироқлик курдларга АҚШ томонидан ёрдам берилиши, бундан ташқари яқин-яқингача ИШИДга қарши курашаётган курдларга ҳарбий ёрдам кўрсатилиши шулар жумласидан.

Бироқ, дипломатлар бошқа нарсадан хавотирдалар. Уларнинг фикрича, расмий Анқара Россиядан Сурия борасида ғарбга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланиши мумкин. Хусусан, Туркия Башар Асад тузумини танқид қилишни камайтириши ва Москванинг Асад ҳокимияти Сурия суверенинетининг кафолати, деган қарашини маъқуллаши эҳтимол. Бунга жавобан, Туркия суриялик курдлар борасида Москванинг қўллаб-қувватлашига умид қила олади. Шунга қарамай, FT нашрининг хулоса қилишича, минтақавий масалалар бўйича умумий қарашлар бўлса-да, Москва ва Анқаранинг расмий вакиллари Путин-Эрдўған учрашувининг ниҳоясини олдиндан башорат қилишга журъат эта олишмаяпти. Аввалроқ, Эрдўған Путин билан бўлажак музокаралар икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очишини айтган эди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*