Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ МО давлатлари ва АҚШ ТИВ раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди
04-08-2016 12:57 0 672 Рейтинг1 Чоп этиш

МО давлатлари ва АҚШ ТИВ раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

МО давлатлари ва АҚШ ТИВ раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ТИВ раҳбарлари Вашингтонда «С5+1» шаклида учрашув ўтказди.

3 август куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «С5+1» шаклидаги учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керри иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.

«С5+1» шакли доирасида Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдираётган АҚШ бизнеси вакиллари ва хусусий инвесторлар иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди.

Бундан аввалроқ АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэниел Розенблюм Вашингтондаги учрашувни ўтган йили ноябрда Жон Керрининг минтақага ташрифи доирасида Самарқандда бўлиб ўтган музокараларнинг давоми деб атаган эди.
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар