Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хитой ташқи ишлар вазирлигида Хитой ва Россия ўртасида Марказий Осиё учун рақобат бўлмаслиги айтилди
04-08-2016 10:40 0 640 Рейтинг1 Чоп этиш

Хитой ташқи ишлар вазирлигида Хитой ва Россия ўртасида Марказий Осиё учун рақобат бўлмаслиги айтилди

Хитой ташқи ишлар вазирлигида Хитой ва Россия ўртасида Марказий Осиё учун рақобат бўлмаслиги айтилди


Хитой ва Россия Марказий Осиёда рақобатчи бўлмайдилар, буни Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Буюк Ипак йўли иқтисодий камарини (БИЙИК) ривожлантиришни бирлаштириш ҳақидаги келишув ҳам тасдиқлайди, деб айтди Хитой ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва Марказий Осиё департаменти директори Гуй Цунъюй."Дунёда давлатларимиз орасида дўстона муносабатларнинг ривожланишига қарши бўлган кучлар мавжуд ва улар Хитой ва Россия Марказий Осиёда рақобатчи бўладилар, деб айтмоқдалар", деб айтди Цунъюй журналистларга.Унинг айтишича, бундай фикрлар Хитойнинг Ипак йўли иқтисодий камарини қуриш ҳақидаги таклифидан кейин тез-тез билдирила бошлаган.

"Далатимиз етакчилари ўртасидаги ЕОИИ ва БИЙИКни бирлаштириш бўйича келишув халқаро ҳамжамиятнинг бу хато фикрларига қатъий жавоб ҳисобланади. Эришилган келишувлар бутун дунёга Хитой ва Россия стратегик ҳамкорлар ва йирик давлатлар бўла туриб, нафақат ўз тараққиёти, балки бутун Евросиё қитъаси ривожи учун ҳамкорлик қилишга қатъият ва истакка эгалигини кўрсатувчи жавобдир", деб айтди Цунъюй. Цунъюй шунингдек Хитой ва Россия ўртасида мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик ғарб давлатларининг ғашига тегаётгани ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини айтди.Унинг айтишича, Хитой ва Россия ўзининг мустақил ташқи сиёсатига амал қилади ва дунёнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик килишга тайёр.Цунъюйнинг фикрича, баъзи ғарб давлатлари Россияга нисбатан таҳқирловчи ёндашувни намоён қилмоқда, Хитой эса Россияни иккинчи даражали давлат эмас, доим йирик давлат ҳисоблаб келган.

"Россия ҳозир ўз иқтисодиётида муаммоларга дуч келмоқда, бироқ унда ҳали ҳам катта захиралар, мустақил саноат базаси, илғор технологиялар мавжуд. Россияда иқтисодий ривожланиш учун катта салоҳият бор. Ҳозирда дунё иқтисодиёти катта муаммоларга дуч келаётган, Россия эса унинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган пайтда, АҚШ ва Европа Россияга қарши санкциялар киритганини умуман тушунмайман. Уларнинг мақсадлари нима эканлигини билмайман", деб айтди Цунъюй."Сиз Хитой ва Россия тенг кучларга эга эмас деб айтдингиз. Менинг фикримча, бу масалага атрофлича ёндашиш керак. Россия муаммоларга дуч келаётганига қарамасдан,

Хитой уни ҳанузгача дунёдаги етакчи ва нуфузли давлат деб ҳисоблайди. Хитой ва Россия умумий кучлари бўйича тенгдир", деб ўз сўзларини якунлади Цунъюй.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар