Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Япония ҳукумати истеъфо берди
03-08-2016 14:43 0 645 Рейтинг1 Чоп этиш

Япония ҳукумати истеъфо берди

Япония ҳукумати 3 август, чоршанба куни вазирлар маҳкамасининг янгиланиши олдидан истеъфо берди. Бу ҳақда NHK телеканали маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.

Япония ҳукумати истеъфо берди

Фото: EPA

Янги тайинланишлар яқин вақт ичида бош вазир Синдзо Абе томонидан эълон қилинади. Япония ОАВларининг маълум қилишича, ҳукуматнинг қайта шаклланиши давомида ТИВ раҳбари Фумио Кисида ўз лавозимида қолдирилади, бироқ мудофаа вазири Томоми Инада бўлади.

У Япония тарихида мудофаа бошқармасига раҳбарлик қилган иккинчи аёл киши бўлади. Япониянинг амалдаги Либерал-демократик партиясида партия сиёсати учун жавобгар бўлган Инада дипломатия ва хавфсизлик масалаларида Япония бош вазирининг маслакдоши ҳисобланади.

Молия вазири Таро Асонинг ҳам ўз лавозимида қолиши кутилмоқда. Савдо вазири этиб вазирлар маҳкамаси бош котибининг ўринбосари Хиросиге Секо тайинланади, ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Кацутоси Канеда эса адлия вазири лавозимини эгаллайди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*