Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кремль Сурияда Россия вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлади
01-08-2016 17:10 0 716 Рейтинг1 Чоп этиш

Кремль Сурияда Россия вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрйи Песков Суриянинг Идлиб вилоятида Россиянинг Ми-8 вертолётининг уриб туширилиши оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Кремль Сурияда Россия вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлади


«Афсуски, Суриядан келган нохуш хабар ҳақида биласиз – у ерда бизнинг вертолётимиз ердан уриб туширилди. Ушбу вертолёт гуманитар миссияни бажараётганди. Вертолёт ичида бўлганлар, Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, ҳалок бўлди. Улар қаҳрамонларча ҳаётдан кўз юмди, чунки ердаги қурбонларнинг сонини камайтириш учун ҳаво кемасини олиб қочди», – деди Песков.

Песков, шунингдек, Кремль ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этганини маълум қилди. Президент матбуот котиби ҳалок бўлганлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқлигини айтиб ўтди.

Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилган Ми-8 ҳарбий-транспорт вертолёти ичида беш киши бўлганлиги маълум қилинди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар