Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тим Кейн АҚШ вице-президентлиги лавозимига номзод сифатида расман тасдиқланди
28-07-2016 11:33 0 616 Рейтинг1 Чоп этиш

Тим Кейн АҚШ вице-президентлиги лавозимига номзод сифатида расман тасдиқланди

Виржиния штати сенатори Тим Кейн Демократик партиядан АҚШ вице-президентлиги лавозимига номзод сифатида расман тасдиқланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Тим Кейн АҚШ вице-президентлиги лавозимига номзод сифатида расман тасдиқланди


Унинг номзоди Филадельфия шаҳрида (Пенсильвания штати) 27 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган партия бирлашмаси қурултойида бир овоздан маъқулланди. Унга рақобатчилар бўлмади.

Конгресс сенати сайтига жойлаштирилган таржимаи ҳолга кўра, Кейн 58 ёшда, бошқармада 2012 йилдан буён ишламоқда. Бунгача сиёсатчи Ричмонд шаҳрининг мери (1998—2001 йиллар), вице-губернатор (2002—2006 йиллар), Виржиния штати губернатори (2006—2010 йиллар), 2009—2011 йилларда эса Демократик партия Миллий қўмитасининг раиси лавозимларини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президентлик лавозимига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон вице-президентликка номзод сифатида Виржиния штати сенатори Тим Кейнни танлаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*