Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Рамзон Қодиров Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашувида АҚШ ва НАТОни айблади
25-07-2016 08:50 0 660 Рейтинг1 Чоп этиш

Рамзон Қодиров Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашувида АҚШ ва НАТОни айблади

Рамзон Қодиров Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашувида АҚШ ва НАТОни айблади


Чеченистон раҳбари лавозимини вақтинчалик бажарувчи Рамзон Қодиров Кобулдаги терактга изоҳ бериб, Афғонистондаги беқарор вазият учун АҚШ ва НАТО жавобгарликка эгалигини айтди. У бу ҳақда инстаграмида ёзди."Афғонистонда 37 йил уруш давомида тинчлик бир қадамга ҳам яқинлашмади.

АҚШ ўзининг бин Лодини билан курашиш баҳонасида бир неча ўн йилларга чўзилган фуқаролик урушини юзага келтирди. АҚШ ва НАТО афғон муаммосини 2 йилда ҳал қилиши мумкин эди. Бироқ уларга минглаб мусулмонларнинг ҳаётини олиб кетаётган абадий афғон қонли қозони керак", деб таъкидлаб ўтди Қодиров. Қодиров АҚШ ва НАТО "мусулмон давлатларида янги урушларни юзага келтираётганини" айтди.

Бундан ташқари, у Афғонистон етакчиларини "ўзларининг шахсий, этник манфаатлари ва амбицияларини унутиб, бу муаммони ҳал қилиш учун бирлашишга" чақирди.Аввалроқ Кобулдаги терактда камида 80 киши ҳалок бўлгани, 231 киши яралангани маълум қилинганди. Таъкидланишича, ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*