Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дунёдаги ўртача ҳарорат ўсиши барча рекордларни янгилади
22-07-2016 17:01 0 768 Рейтинг1 Чоп этиш

Дунёдаги ўртача ҳарорат ўсиши барча рекордларни янгилади

Дунёдаги ўртача ҳарорат ўсиши барча рекордларни янгилади

2016 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.

Глобал ҳарорат кўрсаткичлари барча рекордларни янгиламоқда. Олимларнинг маълумотларги кўра, 2016 йил барча кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Биринчи ярим йилликда ўртача ҳарорат XIX охиридаги кўрсаткичлардан Цельсий бўйича 1,3 даражага ошди, дея хабар берди БМТ Янгиликлар маркази.

«Бу ерда гап ўртачадан юқори кўрсаткичлар ҳақида кетаётгани йўқ, — ойдинлик киритади Жаҳон метеорологик ташкилотидан Дэвид Карлсон. — Биз аввал қайд этилган барча рекордлардан ошиб кетган кўрсаткичлар тўғрисида гапирмоқдамиз. Ҳаво ҳароратидаги кўтарилишлар ва атмосферада углерод оксиди газ миқдори ошганини кузатмоқдамиз. Кўрсаткичлар ва Арктика музликларининг эриш тезлиги биз кутгандан ҳам сезиларли даражада юқори».

Иқлимнинг кескин ўзгаргани тўғрисидаги хулосалар бир-биридан мустақил бўлган АҚШ Океан ва атмосфера бошқармаси ҳамда НАСАнинг Годдард номидаги Космик тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан тайёрланган ҳисоботда ҳам ўз тасдиғини топди.

«Ҳар ой янги рекордларни олиб келмоқда. Мазкур ҳолатни ўн йиллардан буён кузатиб келаяпмиз, — қайд этди ЖМТ раҳбари Петтери Таалам. — В 2015—2016 йилларда кучли Эль-Ниньо феномени манзарасида иқлим ўзгариши кўрсаткичлари янги рекордлар даражасига етди».

Эль-Ниньо «глобал иситувчиси» тугади, бироқ ташлама (иссиқхона) газлари об-ҳавога таъсир кўрсатишда давом этапти, дея олимлар огоҳлантирмоқда. Улар тахминига кўра, иқлимнинг кескин ўзгариши натижасида табиий офатлар — тропик циклонлар, оғир жазирама мавсумлари ва тинимсиз ёмғирлар сони ортади.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*