Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркияда 15 июль “Шаҳидлар хотираси куни” деб эълон қилинди
22-07-2016 15:40 0 625 Рейтинг1 Чоп этиш

Туркияда 15 июль “Шаҳидлар хотираси куни” деб эълон қилинди

Туркияда 15 июль “Шаҳидлар хотираси куни” деб эълон қилинди

Мамлакат президенти демократия ҳимояси учун курашган инсонларни келажак авлод унутмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 15 июль санасини мамалакатда “Шаҳидлар хотираси куни” деб эълон қилди. Бу ҳақда президент Анқарада бўлган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Келажак авлод 15 июлда демократия учун курашган фуқаролар, полиция ходимлари, ҳарбийлар ва барча қаҳрамонларни ҳеч қачон унутмайди. Энди бу кун ҳар йили “Шаҳидлар хотираси куни” сифатида нишонланишини сизга маълум қилмоқчиман”, дейди Туркия раҳбари.

Унинг айтишича, исённи бостиришда халқнинг хоҳиш-иродаси ва ҳаракати жуда катта роль ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлатга қарши исён кўтаришди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар ёрдамида исён бостирилди. Давлат тўнтаришига ҳаракат оқибатида 200га яқин одам ҳалок бўлди. 1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди.

Айни дамда Туркиядада исёнга алоқадорларни қўлга олиш ишлари давом этмоқда. Шу вақтгача 10 мингга яқин киши ҳибсга олинди.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Хусусий Бандлик Агентликлари фирибгарми? (видео)

«Қамчиқ» довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Энди "Равон" четга экспорт қилинмайди

Товуқ гўшти саратон касаллигини келтириб чиқаради.

expo
Боглиш маколалар