Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олмаотадаги теракт оқибатида ҳалок бўлган полициячилар оилаларига квартиралар берилди
21-07-2016 09:04 0 635 Рейтинг0 Чоп этиш

Олмаотадаги теракт оқибатида ҳалок бўлган полициячилар оилаларига квартиралар берилди

Олмаотадаги теракт оқибатида ҳалок бўлган полициячилар оилаларига квартиралар берилди


Олмаотадаги аксилтеррорчилик операцияси ўтказилиши давомида ҳалок бўлган полициячилар Максат Салимбаев ва Тимур Бегасилов оилаларига квартиралар берилди. Бу ҳақда полициячилар туғилиб ўсган Олмаота вилояти маъмуриятида маълум қилинди.Вилоят раҳбари Амандиқ Баталовнинг таъкидлашича, фуқароларнинг ҳаётини олиб кетган Олмаотадаги фожиали воқеалар "нафақат ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари оилаларига, балки бутун мамлакат аҳолисига таъсир қилди".

У полициячилар "жамиятни жиноий тажовузлардан ҳимоялаб ва уларнинг зиммасига юкланган бурчни шараф билан бажариб ҳалок бўлганларини" таъкидлаб ўтди. Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати теракт оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларига 15 млн тангадан (45 минг доллар), жабрланганларга 5 млн тангадан (15 минг доллар) берилишини маълум қилганди.Олмаота ички ишлар департаменти теракт оқибатида ҳалок бўлган полициячилар яқинларини қўллаб-қувватлаш учун махсус ҳисоб рақам очди.

Бутун мамлакат бўйлаб барча полициячилар бу ҳисоб рақамига бир кунлик маошларини ўтказдилар. 18 июлда Олмаотада Олмола туман ички ишлар бўлими ва Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси департаментига ҳужум амалга оширилганди. Оқибатда ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг 4 нафар ходими, чегарачи ва ИИВ пенсионери ҳалок бўлган. Аксилтеррорчилик операцияси давомида аввал зўравонлик қўллаш билан ўғрилик қилгани ва ўқотар қуролни ноқонуний сотиб олиб, уни сақлагани учун икки марта судланган қизилўрдалик 27 ёшли кимса қўлга олинган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бўлиб ўтган воқеаларни теракт деб атаган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*