Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оқ уй: Обама тез кунда Эрдўғон билан суҳбатлашмоқчи
19-07-2016 09:25 0 651 Рейтинг1 Чоп этиш

Оқ уй: Обама тез кунда Эрдўғон билан суҳбатлашмоқчи

АҚШ президенти Барак Обама энг яқин вақтлар ичида телефон орқали Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбатлашмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест брифингда журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Оқ уй: Обама тез кунда Эрдўғон билан суҳбатлашмоқчи


«Бу жуда тез орада бўлиб ўтади, деб ўйлайман», — деди у бўлғуси суҳбатнинг санасига аниқлик киритмаган ҳолда.

Эрнестнинг эслатишича, икки етакчи яқинда Варшавадаги НАТО саммитида мулоқот қилган, ундан аввал эса Вашингтонда ядро хавфсизлиги саммитида учрашган эди.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда исёнчилар гуруҳи ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринди. Асосий қўзғолонлар Истанбул ва Анқарада бўлиб ўтди. Мамлакат раҳбарияти фитна даф қилинганини эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 208 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 100 нафар исёнчи ўлдирилди, 1,5 мингга яқин киши эса яраланди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар