Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олмаотада террористик хавфнинг «қизил даража»си эълон қилинди
18-07-2016 12:48 0 658 Рейтинг1 Чоп этиш

Олмаотада террористик хавфнинг «қизил даража»си эълон қилинди

Олмаотада террористик хавфнинг «қизил даража»си эълон қилинди


Олмаота шаҳрида террористик хавфнинг энг юқори, яъни «қизил» даража эълон қилинди, аҳолига тегишли ахборотдан иборат SMS-билдиришномалар келмоқда. Бу ҳақда РИА Новости шаҳар полициясига асосланиб хабар тарқатди.

Бундан олдинги хабарларда номаълум шахслар ҳужуми оқибатида 2 полициячи ҳалок бўлгани ва бир неча киши жароҳатлангани, шунингдек, ҳужум қилувчилардан бири ўлдирилиб, яна бири қўлга олингани маълум қилинганди.Айни вақтда шаҳарда режали аксилтеррор амалиёт ўтказилмоқда.Отишма маҳаллий вақт билан 11−11:30 атрофида маҳаллий ИИБ яқинида юз берган.Қайд этилишича, полиция биносига бир неча қуролланган шахс ҳужум уюштирган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум қилганлардан бири қўлга туширилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳужум қилувчилардан яна бири ўлдирилган.Маълумот учун, «қизил» даража бир нечта ҳолатларда эълон қилинади — содир бўлган теракт ҳақида ёки такрорий ҳужумлар тайёрланаётгани ҳақида маълумот бўлса.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*