Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эрдўғон Назарбоевга Россия билан муносабатлар изга тушишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди
01-07-2016 10:30 0 630 Рейтинг0 Чоп этиш

Эрдўғон Назарбоевга Россия билан муносабатлар изга тушишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди

Эрдўғон Назарбоевга Россия билан муносабатлар изга тушишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот чоғида қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоевга Россия билан муносабатлар изга тушишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Суҳбат турк томони ташаббуси билан бўлиб ўтгани билдирилмоқда, дея хабар беради«ТАСС».

Эрдўғон Назарбоевга Россия билан муносабатлар изга тушишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди

«Туркия президенти Қозоғистон раҳбарини Туркия ва Россия ўртасида барча йўналишлардаги муносабатлар йўлга қўйилишига қўшган бебаҳо ҳиссаси ва салмоқли меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди. Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида маълум қилди ва Анқара ҳамда Москва яқинлашувига қаратилган барча ҳаракатлар рўёбга чиқишига умид билдирди», — дея таъкидлаган Қозоғистон президенти матбуот хизмати.

Матбуот хизматига кўра, Эрдўғон Қозоғистон президентига яқин орада Туркияга ташриф билан келишни таклиф этган.
dary.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

Йўл-патруль хизмати инспекторига фаол қаршилик кўрсатган фуқаро ўн ойга қамалди

expo
Боглиш маколалар