Главная > ЙЎҒ-Е > Дунёдаги энг катта аэропорт қачон очилиши маълум бўлди

Дунёдаги энг катта аэропорт қачон очилиши маълум бўлди



Дунёдаги энг катта аэропорт қачон очилиши маълум бўлди

Хитойда дунёдаги энг катта аэропорт қурилди, деб хабар берди “Мир 24”. Унинг майдони 1 млн. кв. метрни ташкил этади. Иншоот томи 25 та футбол майдони ҳудудига тенг.

Пекиндаги “Дасин” номи берилган ушбу аэропорт йилига 620 мингта рейсни қабул қила олади. Бунинг учун тўртта учиш-қўниш йўлаклари қурилган. У ХХР пойтахтидаги бошқа бир аэропорт “Шоуду” ишини енгиллаштиришга ёрдам беради. Иккисининг ўртасидаги масофа 67 км.га тенг.

“Дасин” ХХР ташкил топганининг 70 йиллиги нишонланадиган 30 сентябрь куни очилади. Айни пайтда у ерда синов парвозлари амалга оширилмоқда.

Янги аэропорт ўзида энг мураккаб муҳандислик терминали лойиҳасини мужассам этган. У “олтин қақнус” кўринишига эга.

“Дасин” дунёдаги умуман “чок” тузилмалари қўйилмаган энг йирик иншоотга ҳам айланди.

Хитой ушбу ноёб иншоот қурилишига қарийб 400 млрд. юань (тахминан 60 млрд. доллар) сарфлади. Бунёдкорлик ишлари уч йилдан зиёд давом этди.


Вернуться назад