Главная > ЙЎҒ-Е > Муаллифлик ҳуқуқи можароси. Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Муаллифлик ҳуқуқи можароси. Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи



Муаллифлик ҳуқуқи можароси. Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Фото: «facebook.com/ Умид Гафуров»

«Facebook»даги «Troll.uz» лойиҳаси асосчиси Умид Ғофуров муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун «Ёшлар» телеканалини судга бериш ниятида. Бу ҳақда таниқли блогер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Унинг таъкидлашича, яқинда «Troll.uz» саҳифасига кўзи ожиз саёҳатчи Владимир Васкевич ҳақидаги видеоролик юкланган эди. «Озодлик» нашри ушбу видеодан фойдаланишга рухсат сўраган. Улар блогернинг манба логотипини қирқмасдан намойиш этишган.

Кейин «Ёшлар» телеканали мазкур видеони манбасини кўрсатмасдан эфирда намойиш этган.

Умид Ғофуров мазкур ҳолат учун телеканалнинг расмий узр сўрашини талаб қилган. Акс ҳолда судга бершга мажбур бўлишини айтган.

«Буларнинг барчаси телевидениеда муаллифлик ҳуқуқининг қанчалик ҳурмат қилишларидан далолат беради. Бир оғиз сўрашса ҳеч ким йўқ демайди-ку. «Ёшлар» телеканалидан расмий узр сўрашларини талаб қиламан. Акс ҳолда судга беришга мажбурман. Бу видео учун эмас. Қизғанганим учун ҳам эмас. Балки Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишни бошлашлари учун», – деб ёзган блогер.


Вернуться назад