Главная > ЙЎҒ-Е > Россияда 6 метрли лўла кабоб пиширилди

Россияда 6 метрли лўла кабоб пиширилди



Россияда 6 метрли лўла кабоб пиширилди

Россиянинг Ставрополье ўлкасидаги Минералние Води шаҳрида яшовчи бир гуруҳ кишилар рекорд катталикдаги лўла кабоб билан Гиннеснинг рекордлар китобига киришга умид қилмоқда. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди

Қийма кабобнинг узунлиги 602 сантиметрни ташкил қилган. Рекордни қайд этиш учун зарур бўлган ариза махсус комиссияга топширилган.

Энг узун кабоб Змейка тоғи этагида тайёрланган. Бутун жараён видеога олинган ва ижтимоий тармоқларга жойланган.

Хабар қилинишича, термик ишлов беришдан сўнг қийма кабобнинг узунлиги 560 сантиметргача қисқарган, шундай бўлса ҳам, бу натижа рекорд ҳисобланади.
Вернуться назад