Главная > ЙЎҒ-Е > Математик Учинчи жаҳон уруши тахминан қачон бошланишини ҳисоблаб чиқди

Математик Учинчи жаҳон уруши тахминан қачон бошланишини ҳисоблаб чиқди



Математик Учинчи жаҳон уруши тахминан қачон бошланишини ҳисоблаб чиқди

Америкалик математик 1823 йилдан 2003 йилга қадар бўлган даврда давлатлараро тўқнашувлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, кейинги жаҳон уруши қачон бошланиши мумкин эканини аниқлади. Бу ҳақда Science Advances журнали хабар бермоқда.

Колорадо университетидан бўлган математик Аарон Клаузетнинг фикрича, тинч вақт ва урушлар даври бир-бири билан алмашади.

«Шу тариқа, урушлар тарихий модели шуни акс эттирадики, узоқ муддатли тинчлик анча нозик бўлиши мумкин. Бу давлатлараро урушлар эҳтимолини камайтирувчи механизмларни аниқлаш бўйича ҳолатларга қарамай, юз бермоқда. Моделлар кўрсатишича, жаҳоннинг урушдан кейинги харитаси статистик аҳамиятга молик тенденцияга айланиши учун камида яна 100-140 йил туриши керак», - дея тушунтиради Клаузет.

Унинг сўзларига кўра, навбатдаги йирик қуролли тўқнашув 2150 йилгача юз беради.
Вернуться назад