Главная > ЙЎҒ-Е > Британиялик аёлнинг нонуштаси барчани ҳайратга солмоқда!

Британиялик аёлнинг нонуштаси барчани ҳайратга солмоқда!


Британиялик аёлнинг нонуштаси барчани ҳайратга солмоқда!


Британиядаги “Bear Grill” қаҳвахонаси таомномасида энергетик қиймати 8 минг килокалорияга тенг нонушта пайдо бўлди, дея хабар бермоқда хабардор.уз
Нонушта нархи — 19,95 фунт стерлинг.

Агар мижоз нонуштани бир соат ичида еб тугатолса, мукофот тариқасида 100 фунт олади. Англиялик Эмма Далтон мухбирлар иштирокида белгиланган вақтда нонуштани тановвул қилиб тугатишга эришган биринчи аёл бўлди.

Унинг исми қаҳвахонанинг ҳурмат тахтасига киритилди.

Бундай танловлар кўпчилик учун қизиқ туюлади, аммо танганинг бошқа томони ҳам бор. 100 фунт оламан деб ўзининг соғлиғига зарар қилаётганини бу аёл ўйлаб кўрганмикин деган савол туғилади.

Ҳар қалай, бундай танловлар одамларнинг соғлиғига фойдали эмас, аксинча, зарарли. Қаҳвахонадаги нонушта Эмма Далтоннинг вазнига вазн қўшса, мукофот тариқасида олган 100 фунти кўзига кўринмай қолса керак…
Вернуться назад