Главная > ЙЎҒ-Е > Тўтиқуш хўжайинининг овозини ўхшатиб интернет-дўкон орқали совғаларга буюртма берди

Тўтиқуш хўжайинининг овозини ўхшатиб интернет-дўкон орқали совғаларга буюртма берди



Тўтиқуш хўжайинининг овозини ўхшатиб интернет-дўкон орқали совғаларга буюртма берди

Буюк Британияда қўлга ўргатилган тўтиқуш тасодифан хўжайинига тақлид қилиб, овоз билан ишлайдиган тизим орқали интернет-дўконга буюртма бериб юборди. Натижада қуш Amazon сайтидаги 13,5 доллар турадиган совғалар қутисини сотиб олди, деб хабар берди Daryо.uz сайти «Вести.ru» нашрига таяниб.

AFP’нинг маълум қилишича, қушнинг «қурбони» мижозларга Amazon.com сайтидан харид қилишда ёрдам кўрсатадиган, Amazon Echo смарт-қурилмалари орқали бошқариладиган «Алекса» — овозли ёрдамчиси бўлган.

Қушнинг эгаси Коринн Преториус (Лондонда истиқомат қилади) оила аъзоларидан ҳеч бири буюртмани амалга оширмаганини билгач, қушни фош этган.

Аёл Бадди лақабли тўтиқушнинг динамик билан «суҳбат»ини видеога олишга муваффақ бўлган.

Amazon вакилларининг сўзларига кўра, одатда мижозлар буюртмани якунлаш учун «ҳа» дея тасдиқлашлари лозим.
Фото: Independent
Вернуться назад