Главная > ЙЎҒ-Е > Остоналик йигит қизга турмуш чиқишни таклиф қилишда Google Maps’дан фойдаланди

Остоналик йигит қизга турмуш чиқишни таклиф қилишда Google Maps’дан фойдаланди


Қозоғистоннинг Остона шаҳрида истиқомат қилувчи йигит қизига турмуш чиқишни таклиф қилишнинг ўзига хос йўлини топди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Остоналик йигит қизга турмуш чиқишни таклиф қилишда Google Maps’дан фойдаланди

У қизга Google Maps’да хабар қолдирди. Йигит шаҳар бўйлаб 15 километр югуриб, харитада, ўз ҳаракати билан «менга турмушга чиқ» («выходи за меня») сўзларини ёзди.

Хабар муаллифининг сўзларига қараганда, учта сўзни ёзиб бўлганча боши берк кўчага кириб қолмаслик учун шаҳар харитасини яхшилаб ўрганиб, керакли кўчаларни топишга тўғри келди.

«Выходи» сўзи 9,7 километр, «за» — 2,8 километр, «меня» — 0,8 километр жой эгаллади.
daryo.uz
Вернуться назад