Главная > ЙЎҒ-Е > Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирининг номи Трамп шарафига ўзгартирилди

Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирининг номи Трамп шарафига ўзгартирилди



Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирининг номи Трамп шарафига ўзгартирилди

Ҳиндистоннинг шимолий қисмида жойлашган Харьяна штатидаги унчалик катта бўлмаган қишлоқнинг номи АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига ўзгартирилди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «ТAСС» хабар берди.

Бунга қадар қишлоқнинг номи Марора бўлган.

Қишлоққа кираверишда Америка президентининг кулиб турган расми туширилган ва остига «Трамп қишлоғи»га хуш келибсиз!» дея ёзув битилган катта плакат илиб қўйилган. Сиёсатчининг суратлари ва стендлари аҳоли пунктининг турли қисмларига илиб чиқилган.

Қишлоқ номини Трамп шарафига ўзгартириш фикри аҳолининг санитария шароитларини яхшилаш билан шуғулланувчи Ҳиндистондаги нодавлат ташкилотлардан бирининг раҳбаридан чиққан. У бу ҳақда Мароранинг маҳаллий кенгаши раҳбарига сўзлаган ва улар ташаббусни амалга оширишга қарор қилган.

Қишлоқ номининг ўзгариши Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг 26 июнда Вашингтонга амалга оширадиган ташрифи олдидан содир бўлди.
Фото: Mashable
daryo.uz
Вернуться назад