Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Инсон танасида 2 миллиграмм олтин бўлиб, унинг аксарияти қонда бўлади
10-04-2020 17:43 0 649 Рейтинг0 Чоп этиш

Инсон танасида 2 миллиграмм олтин бўлиб, унинг аксарияти қонда бўлади

Инсон танасида 2 миллиграмм олтин бўлиб, унинг аксарияти қонда бўлади

Хаётда кимдир бирор одамнинг меҳрибонлигини тасвирлаб, уни “Олтин қалб эгаси” дея тавсифлаган ҳоллар учраб туради. Ушбу ибора ўзининг мукаммаллиги учун қадрланадиган металл, яъни олтинни англатади ва бу элементнинг буюклигини ифодалаш мақсадида ушбу қимматбаҳо металдан фойдаланилган кўплаб мисолларнинг бири деб ёзади Zarnews нашри

Олимпиада ғолибларига бериладиган олтин медаллар, Америка кино академиясидаги Оскар ҳайкалчаси, Гремми, Олтин глобус ва Нобель мукофотлари каби совринлар олтин билан қоплангани тўғрисида хабарингиз бўлса керак. Ер юзида юзлаб металлар бор бўла туриб, нега биз олтинни шунчалик севамиз ва қадрлаймиз? Негаки, олтин қадим замонлардан буён қимматбаҳо нарса ҳисобланиб келинган ва унга эгалик қилиш иштиёқи одамларда бугунгача сақланиб келмоқда.

Менделеевнинг даврий жадвалидаги 118 та элементдан айнан олтиндан валюта сифатида фойдаланиб келинади. Бугун ушбу минерал тўғрисида яна қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Олтин шу қадар эгилувчанки, уни ҳатто тикув ипига айлантириб, бир унция (31,1 грамм) олтиннни 50 мил (80 километр)дан ортиқроқ масофага чўздириш мумкин.
Инсон танасида 2 миллиграмм олтин бўлиб, унинг аксарияти қонда бўлади

Ҳисобларга қараганда, дунё океанларида жами 10 миллиард тонна олтин бор экан. Бу ҳар бир миль куб денгиз сувида 25 тоннага тенг дегани.

Инсон танасида 2 миллиграмм олтин бўлиб, унинг аксарияти қонда бўлар экан.

Соф олтин шу қадар юмшоқки, уни қўллар билан эзиб, муайян шаклга келтириш мумкин.

Кичик миқдорда олтинни истеъмол қилиш мумкин. Баъзи Осиё мамлакатлари бу метални мевалар, ширинликлар, қаҳва ва чойга қўшадилар. Европаликлар 1500 йиллардан бошлаб тилладан ҳосил қилинган баргчаларни ликёрларга қўшишни бошлаган. Бундан ташқари, дунёдаги энг қиммат гамбургерларга олтин парчалари қўшилади.

Милоддан аввалги 300 йилда юнонлар ва яҳудийлар алкимё билан шуғулланиб, асл бўлмаган металларни олтинга айлантиришга интилиши Ўрта асрларнинг охири ва Уйғониш даврида юқори чўққига чиққан.

Йигирма тўрт карат олтин соф элементлар олтинидир. Ўн саккиз каратли олтин таркибида етмиш беш фоиз тоза олтин бор. Ўн тўрт карат олтин – 58,5 фоизга ва ўн каратли олтин 41,7 фоизга тенг. Металнинг қолган қисми одатда кумушдан иборат. Лекин бошқа металлар ёки платина, мис, палладий, никель темир ва кадмий каби металларнинг бирикмасидан иборат бўлиши ҳам мумкин.

Дунёдаги энг катта олтин захираси Американинг Нью-Йорк Федерал захира банкида жойлашган. У дунёдаги олтин захирасининг йигирма беш фоизини (540 минг олтин қуйма) ўзи ичига олади. Уларнинг аксарияти хорижий ҳукуматларга тегишли.

Дунёда биринчи олтин сотадиган ва ўзи ҳам 24 каратли олтин билан қопланган автомат машинаси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳридаги ҳашаматли меҳмонхонада жойлаштирилган бўлиб, у 2010 йил май ойида очилган.

“Олтин” сўзи инглизча “гео” (geo) сўзидан олинган бўлиб, у сариқ деган маънони англатади.

Археологик маълумотларга қараганда, олтин ва мис милоддан аввалги 5000 йилда кашф қилинган биринчи металлар сарасига киради.

Олтин цельсий бўйича 1,064.43 ҳароратда эрийди. У иссиқлик ва электр энергиясини ўтказади. У ҳеч қачон зангламайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар