Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Она мияси ўлгандан кейин чақалоқ дунёга келди
29-08-2019 17:16 0 604 Рейтинг1 Чоп этиш

Она мияси ўлгандан кейин чақалоқ дунёга келди

Она мияси ўлгандан кейин чақалоқ дунёга келди

Чехиянинг жануби-шарқида жойлашган Брно шаҳар шифохонаси врачлари бир неча ой давомида мия ўлими ташхиси қўйилган ҳомиладор аёлнинг ҳаётий муҳим функцияларини қурилмалар ёрдамида сақлаб турди ва кесарча кесиш йўли билан соғлом бола дунёга келтирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди деб ёзмоқда darakchi.uz

Ҳозирда вазни 2,1 килограмм туғилган қизалоқ полициячи бўлган отасининг назорати остида. Онаси вафот этган чақалоқнинг оиласини қўллаб-қувватлаш учун жамоат маблағларини йиғиш кампанияси бошланди.

Шифохона вакили Павел Жаранинг сўзларига кўра, аёлда ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасида мия ўлими ташхиси кузатилган. Аммо шифокорлар унинг ҳаётий функцияларини ҳеч бўлмаганда 24-ҳафтага қадар, чақалоқ ҳаётга лаёқатли деб ҳисобланган пайтгача қурилмалар билан ушлаб туришга қарор қилган.

Шифохонанинг маълумотларига кўра, шу пайтгача дунёда 10 га яқин ҳолатларда шифокорлар ҳомиладор аёлларга мия ўлимидан сўнг соғлом болаларни туғишга ёрдам берганлиги қайд этилган. Аммо туғруқдан сўнг бу аёллар вафот этган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар