Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Швейцариялик спортчи Байкал кўлини 60 кунда сузиб ўтмоқчи
15-07-2019 11:42 0 377 Рейтинг1 Чоп этиш

Швейцариялик спортчи Байкал кўлини 60 кунда сузиб ўтмоқчи

Эрнст Бромайс Байкал кўлининг жануби-шарқий қирғоқлари бўйлаб 800 километр масофани сузиб ўтишга қарор қилди.


Швейцариялик спортчи Байкал кўлини 60 кунда сузиб ўтмоқчи

Швейцариялик спортчи Эрнст Бромайс Байкал кўлининг жануби-шарқий қирғоқлари бўйлаб 800 километр масофани сузиб ўтишга қарор қилди.

Шундай йўл билан экстремал спортчи Ер шаридаги сув манбаалари муаммосига жамоатчилик фикрини қаратмоқчи.

Швейцариялик спортчи Байкал кўлини 60 кунда сузиб ўтмоқчи

Маълумки, олимлар яқин йиллар ичида инсоният ичимлик суви муаммосига дуч келади деб башорат қилишган. Байкал кўли эса дунёдаги энг йирик чучук сув ҳавзаси ҳисобланади.

Бромайс 24 соат тўхтовсиз сузмайди. У кун давомида қирғоқ бўйлаб сузиб, тунлари қирғоқда ухлайди. Сузиш 60 кундан кейин Нижнеангарск шаҳрида якунланади.

Маълумот учун, Байкал кўли Сибир тоғлигида жойлашган Ер юзидаги энг катта ва энг чуқур чучук сув ҳавзасидир. Байкал кўлида Россия ичимлик суви заҳираларининг 90 %и дунё ичимлик суви заҳираларинин 20% жойлашган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар