Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дунёдаги энг қадимий наша қолдиғи Марказий Осиё тоғларида топилди
19-06-2019 09:32 0 635 Рейтинг1 Чоп этиш

Дунёдаги энг қадимий наша қолдиғи Марказий Осиё тоғларида топилди

Дунёдаги энг қадимий наша қолдиғи Марказий Осиё тоғларида топилди

Дунёдаги энг қадимий наша қолдиғи Хитой ғарбида, аниқроғи, Помир тоғида топилди. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бундан 2 ярим йил
олдин ҳам Марказий Осиёда одамлар уни илоҳий чекимлик сифатида истеъмол қилишган, деб ёзади ББС.

Бангивор модда қолдиқлари минтақадаги қадимий қабрлардан топилган. Майит ёнида наша тутатилган исириқдон ҳам қўйиб кўмилган.

Тўғри, Шарқий Осиёда ҳали 4 минг йил муқаддам наша уруғини олишган. Аммо бу наша ўсимлигида инсонни банги қилувчи хусусият жуда заиф бўлган.

Бироқ Помир тоғидаги Жирзанкал қабристонида топилган наша қолдиқлари бошқача мақсадда ишлатилган. Одамлар наша баргларини қизиган тошлар устига ташлаб тутатишган ва тутунидан симириб, кайф олишган, ғам-андуҳни унутишган.

Дунёдаги энг қадимий наша қолдиғи Марказий Осиё тоғларида топилди

Инсоният тарихини ўрганиш илм-фан маркази раҳбари Николь Бовинга кўра, нашани психотроп модда сифатида қўллаган дунёдаги биринчи одамлар - Марказий Осиёдаги тоғли аҳоли. Унинг айтишича, наша кейин Марказий Осиёдан дунёнинг бошқа ҳудудларида тарқаган.

Марказий Осиё тоғлари, хусусан, Помир жуда баландда жойлашгани туфайли бу ерда ўсган наша таркибида кайф берувчи тетрагидроканнабинол моддаси кўп бўлган. Чунки ҳаво ҳарорати паст, озиқланиш имконлари кам бўлгани сабабли ўсимлик табиий равишда кўпроқ тетрагидроканнабинол ишлаб чиқарган. Шу сабабли одамлар ёввойи нашадан воз кечган.

Помирдаги қабрларда топилган наша қолдиқлари ушбу ўсимлик илк бора Марказий Осиёда руҳий ёки жисмония тинчланиш учун чекилганини кўрсатади.

Одамлар яқинлари вафот этганда, таъзия маросимида биргалашиб наша чеккан.
Қадимий наша қандай аниқланди?
Олимлар газли хромато-масс-спектрометрия усулини қўллаб, исириқдонда сақланган моддани ажратиб олишган ва таркибини ўрганишган. Бу модданинг кимёвий таркиби эса нашанинг кимёвий таркиби билан бир хил бўлиб чиққан. Илгарироқ шимолда, хусусан, Шинжон Уйғуристонида ва Олтой тоғларидаги қабрларда ҳам наша қолдиқлари топилганди.

Энг ажабланарлиси, айни қабрлардаги одамларнинг суяк таркиби текширилганда, улар бу минтақада вояга етмагани, балки бошқа ердан келгани аниқланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар