Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Лоян шаҳрида эрамиздан аввал 202 йилда кашф этилган ўлимдан олиб қоладиган афсонавий ичимлик топилди
27-03-2019 13:24 0 1139 Рейтинг1 Чоп этиш

Лоян шаҳрида эрамиздан аввал 202 йилда кашф этилган ўлимдан олиб қоладиган афсонавий ичимлик топилди

Лоян шаҳрида эрамиздан аввал 202 йилда кашф этилган ўлимдан олиб қоладиган афсонавий ичимлик топилди

Хитой. Хитойдаги қадимий қабристонларнинг бирида боқий умр бағишлайдиган ичимлик топилди. Бу ичимликда мавжуд бўлган ингридиентлар кўҳна ва машҳур Даосс рецептида ҳам санаб ўтилади. Ичимлик бронзадан ясалган идишда минг йилдан кўп сақланган, археологлар уни Хэнань провинциясининг Лоян шаҳрида эрамиздан аввал 202 йилда яшаган Ғарбий Хань сулоласи қабристонида топилди.

Идишдан таралган ҳиддан археологлар аввал унинг ичида ақлни фаромуш қиладиган алкоголь бўлса керак, деб ўйлашди. Лекин лаборатория текширувларидан сўнг идишдаги ичимлик асосан калий нитрати билан алунитдан иборат экани маълум бўлди.
Лоян шаҳрида эрамиздан аввал 202 йилда кашф этилган ўлимдан олиб қоладиган афсонавий ичимлик топилди

Фото: Tengrinews

Боқий умр бағишлайдиган ичимлик тўғрисидаги Даосс рецептида айнан ана шу қоришмалар ҳақида сўз боради. Лоян шаҳридаги Маданий ёдгорликлар институти раҳбари Ши Цзячжэнь маълум қилишича, бу тарихда илк бор топилган ўлимдан олиб қоладиган афсонавий ичимликдир. Ичимлик илмий тадқиқотлар учун катта аҳамиятга молик, топилма қадимги хитойликларнинг қандай қилиб боқий умр кўриш ҳақидаги ўйлари, фикр-мулоҳазалари, ноёб хитой тамаддуни қандай қилиб ривожлангани ҳақида қимматли маълумот беради.

Илгарироқ, Хитой император Ин Чжэна (Цинь Шихуанди)нинг боқий умр ичимлигини топиш бўйича берган фармони ёзилган ёғоч тахталар топилган эди.
“Женьминь жибао”
газетаси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар