Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Муаллифлик ҳуқуқи можароси. Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи
10-05-2018 11:54 1 1555 Рейтинг1 Чоп этиш

Муаллифлик ҳуқуқи можароси. Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Муаллифлик ҳуқуқи можароси. Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Фото: «facebook.com/ Умид Гафуров»

«Facebook»даги «Troll.uz» лойиҳаси асосчиси Умид Ғофуров муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун «Ёшлар» телеканалини судга бериш ниятида. Бу ҳақда таниқли блогер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Унинг таъкидлашича, яқинда «Troll.uz» саҳифасига кўзи ожиз саёҳатчи Владимир Васкевич ҳақидаги видеоролик юкланган эди. «Озодлик» нашри ушбу видеодан фойдаланишга рухсат сўраган. Улар блогернинг манба логотипини қирқмасдан намойиш этишган.

Кейин «Ёшлар» телеканали мазкур видеони манбасини кўрсатмасдан эфирда намойиш этган.

Умид Ғофуров мазкур ҳолат учун телеканалнинг расмий узр сўрашини талаб қилган. Акс ҳолда судга бершга мажбур бўлишини айтган.

«Буларнинг барчаси телевидениеда муаллифлик ҳуқуқининг қанчалик ҳурмат қилишларидан далолат беради. Бир оғиз сўрашса ҳеч ким йўқ демайди-ку. «Ёшлар» телеканалидан расмий узр сўрашларини талаб қиламан. Акс ҳолда судга беришга мажбурман. Бу видео учун эмас. Қизғанганим учун ҳам эмас. Балки Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишни бошлашлари учун», – деб ёзган блогер.
Шарҳлар

Ассалому алайкум янгилик ходимлари бу лавхани укиб мен хам сотиб олувчи харидорлик хукукимни талаб килиб ZIZI номли сакични ишлаб чикарувчи
"Jelegum gold service" ташкилотини судга берсам буларкан номини узгартирсин чунки француз тилида маноси эркак кишининг таносил аъзоси деб аталаркан. Бу бизани узбек миллатимизни урф одат ва маданиятига иснот ва шармандагарчилик деб биламан. Googleга zizi деб ёзин ва картинкани босин узиз курас. Бу масалага беэтибор бумайлик .

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар