Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди
20-04-2018 10:23 0 1032 Рейтинг1 Чоп этиш

Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди

Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди

Ютландиянинг Денгиз ҳарбий музейи хизматчилари томонидан Скагеррак бўғозида яқинида, 123 метр чуқурликда немис сувости кемаси “U-3523” топилди. Тарихчиларнинг баъзи тахминларига кўра ушбу сувости кемасида Учинчи рейх қўмондонлиги қочиб кетмоқчи бўлган.

Топилма ҳақида Даниянинг TV2 телеканали хабар берди.

1945 йилнинг 6 майида Британия ҳаво кучлари томонидан чўктирилган деб ҳисобланган U-3523нинг қолдиқлари шу вақтгача топилмаган эди. Шу сабаб “Германия нацистлар бошқаруви мамлакатдан қочиб кетиш мақсадида мазкур сувости кемасидан фойдаланган” деган фараз ҳам бўлган.

Музей директори Герта Норманн Андерсеннинг сўзларига кўра “U-3523” Иккинчи жаҳон уруши вақтида немислар қурган энг замонавий сувости кема ҳисобланган.

“Гитлер қочган” деб эҳтимол қилинган немис сувости кемасини музей хизматчилари сатҳга олиб чиқишни режалаштирмаётган экан. Шунинг учун ҳам “U-3523”да яна қандай топилмалар борлигини билишнинг яқин орада иложи йўқ.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар